Жанубий Корея билан транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик кенгайтирилади, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, ITС Аsiа Pacific Forum 2025 халқаро форуми транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдугафаров Корея Республикаси ер, инфратузилма ва транспорт вазири Парк Сангву ҳамда Korea Expressway Corporation корпорацияси президенти Хам Жингю билан музокаралар ўтказди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Кореянинг автомагистраллар бошқаруви, “ақлли” светофорлар, сунъий интеллект асосидаги ҳаракатни бошқариш тизимларини Ўзбекистонда жорий этиш имкониятлари, шунингдек, Корея ҳукумати томонидан Ўзбекистонда техник ёрдам ва мутахассислар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, музокараларда Корея томонидан Ўзбекистонда йўл инфратузилмасини рақамлаштириш, жумладан, ақлли толлинг, ITС сенсор тизимлари, ҳаракат мониторинги бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, “Тошкент—Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш” ДХШ лойиҳаси доирасида автомагистрал лойиҳаларини ривожлантиришда КЕC корпорацияси иштирокини таъминлаш таклифлари илгари сурилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Хитой йўл соҳасидаги стандартларнинг ягона тизимини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилади. Май ойиниг охирларида Автомобиль йўллари қўмитаси делегацияси вакиллари ва ТианЖин шаҳридаги шаҳар муҳандислик, лойиҳалаш ва тадқиқот институти раҳбарияти билан йўл соҳасида ягона стандартлар тизимини яратиш, инновацион материаллар ишлаб чиқиш, ва рақамлаштириш йўналишларида амалий ишлар бошлаш бўйича ҳамкорлик битими имзоланди.
Изоҳ (0)