Қозоғистонда электр узатиш тармоғи ўчгани Ўзбекистонга ҳам таъсир қилди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

Келтирилишича, 19 июнь куни соат 16:44 да Қозоғистон Республикасидаги “Экибастуз” энергетика узелида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 500 кВли электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчган.
Бунинг натижасида Марказий Осиё ягона энергетика тизимида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам частота тушишлари кузатилди. Авариявий ҳолатни бартараф этиш мақсадида айрим ҳудудларда қисқа муддатли мажбурий чекловлар киритилди.
Соат 19:30 да 500 кВли электр узатиш линиясидаги носозлик бартараф этилди ва истеъмолчилар таъминоти тикланди.
17 июнь куни Тошкентдаги “Сокин” подстанциясида юзага келган носозлик сабаб учта туманда “свет” ўчганди.
Изоҳ (0)