Андижон вилоятида йигит Instagramъдаги ходимларни ҳақоратлаб ёзган изоҳи учун 6 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро Андижон вилояти Йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармасининг расмий саҳифаларига жойланган видеолавҳа изоҳига ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳақоратли сўзлар ёзган.
Унинг шахси аниқланиб, ички ишлар бўлимига олиб келинган. Содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Андижон шаҳар бош судьяси томонидан 6 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
“Қилган ишимдан афсусдаман. Менга тегишли чоралар кўрилди. Тенқурларимдан бундай ҳолатларни содир этмаслигини сўраб қоламан”, дейди йигит.
Узр сўраган “қаҳрамонлар”
- Самарқандда ахлоққа зид ҳаракатлар қилиб, ижтимоий тармоқ “юлдузи”га айланганлар узр сўраб чиқди (видео)
- “Ҳарипсанлар ҳаммаларинг, келишмагин Тошкентга”. Вилоятликларни ҳақоратлаган йигитларга чора кўрилди
- Сирдарёдаги мактабда ўқитувчини урган аёл узр сўради (видео)
- Қашқадарёлик директор мактаб формаси ҳақидаги гапи нотўғри талқин қилинганини айтиб, жамоатчиликдан узр сўради
- Тошкентдаги савдо марказларидан бирининг масъули ходимини калтаклади. Савдо маркази раҳбари воқеадан шокда эканини айтиб, узр сўраб чиқди
- “Хоҳлаганимни гапираман” дея ички ишлар ходимини ҳақоратлаган аёл узр сўради (видео)
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида Instagramъдаги изоҳ сабаб 2 мактаб ўқувчилари жанжалида улардан бири ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)