Россияда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси.

Унга кўра, Санкт-Петербург, Новосибирск, Уфа ва Екатеринбург шаҳарларидан Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига келиб тушган мурожаатлар асосида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилиб, улар ватанга қайтарилди.
Хусусан, 2025 йил июнь ойида Санкт-Петербург, Новосибирск, Уфа ва Екатеринбург шаҳарларида оғир молиявий ва ҳуқуқий ҳолатга тушиб қолган фуқаролар ҳамда уларнинг фарзандлари Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан амалий ёрдам кўрсатилиб, тегишли қонун ҳужжатлари асосида ватанга қайтарилди.
Ушбу шахсларга HY-634, HY-9670, HY-9658 ва HY-9662 рейслари орқали авиачипталар Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан таъминланди. Миграция агентлиги хорижда оғир ҳолатга тушган фуқароларимизга амалий ёрдам кўрсатишни давом эттириши таъкидланган.
Ўзбекистонга қайтарилган аёллар
- Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди.
- Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди.
- Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди.
Хориждан Ўзбекистонга қайтарилган болалар
2024 йил август—сентябрь ойларида хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 34 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилганди. Октябрь ойида Россияда қаровсиз қолган 8 ойлик чақалоқ Ўзбекистонга, ота-онаси бағрига қайтарилди. Москвадаги вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказидан 4 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди. Ўша ойда Туркияда ота-онасининг қаровисиз қолиб кетган уч нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Ноябрда Дубайни тарк этиш тақиқланган ўзбекистонлик болага ватанга қайтишига ёрдам берилди. Декабрда Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.
Шунингдек, Россиянинг Тива Республикаси Оқ Довурак шаҳрида вақтинча ишлаётган ва ҳужжатларини йўқотган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилганди.
Изоҳ (0)