HBО (Америка пуллик телевидение тармоғи) Гарри Поттер ҳақидаги янги сериалда бош ролларни ижро этувчи актёрларни эълон қилди. Асл фильмлардаги каби, роллар ҳали мактабни тугатмаган ёш истеъдодларга топширилди. Шу сабабли Арабелла Стентон, Доминик Маклоклин ва Аластер Стаут бевосита суратга олиш жараёнида ўқишни давом эттиришлари керак бўлади.

Таълим муассасаси Уотфорддаги Warner Bros. студиясида ташкил этилади, у ерда суратга олиш ишлари шу йилнинг ўзида бошланади. HBО бош директори Кейси Блойснинг айтишича, лойиҳа 10 йил давом этади ва ҳозир 9–11 ёшли болалар ўсмирлик даврларини трейлерда ўтказиб, бир вақтнинг ўзида репликаларни ёдлаш ва имтиҳонларга тайёргарлик кўриш билан банд бўлади.
“Бу, аслида, фан ўқитувчилари билан жиҳозланган бир қатор синфхоналардан иборат бўлган мактабга ўхшайди. Ўқитувчилар болаларни кичик мактабдаги каби синфдан синфга олиб юришади. Бундай муассасани ташкил этишни бошлаганингизда сизга раҳбарият керак бўлади: директор, ўқув ишлари бўйича директор, индивидуал репетиторлар. Бу суратга олиш майдонида бир ой давомида ҳар куни бир неча соат давомида бир-икки болага эътибор берадиган оддий репетиторга қараганда анча мураккаб вазифа”, деди Simply Learning Tuition хусусий репетиторлик агентлигининг ҳаммуассиси Натаниэл МакКаллаҳ.
Янги Гарри, Рон ва Гермионадан ташқари, HBО франшизадаги машҳур ролларни ижро этадиган бошқа актёрларни ҳам эълон қилди. Улар орасида Дамблдор, Минерва Макгонагалл, Северус Снейп, Хагрид ва бошқалар бор.
Изоҳ (0)